...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоронинг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди


17:22, 27.03.2017 Жамият
 2 974

Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Жондор туманларига янги ҳокимлар сайланди.

Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Жондор туманларига янги ҳокимлар сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати хабар берди.
 
25 март куни халқ депутатлари Шофиркон ва Жондор туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Сессияларда вилоят ҳокими Ў.Барноев иштирок этди.
 
Сессияларда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Фурқат Турсунов Шофиркон, Сирдарё вилоятидаги “Пахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамияти директори сифатида фаолият юритаётган Барака Сатторов Жондор тумани ҳокими этиб сайланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бухоро ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар