Уйдаги 6 киши, жумладан, 4 нафар бола кўчки тагида ҳалок бўлди. Болаларнинг энг кичиги 1,5, каттаси эса 7 ёшда эди.
Тоғли қишлоқдаги бир оила лой оқими остида қолди. Уйдаги 6 киши, жумладан, 4 нафар бола кўчки тагида ҳалок бўлди. Болаларнинг энг кичиги 1,5, каттаси эса 7 ёшда эди.
Қирғизистон республикаси ФВВ берган маълумотга кўра, кўчки ҳамон давом этаётгани боис қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттира олмаяпти. Ҳозирда воқеа жойида 39 нафар қутқарувчи иш олиб бормоқда. Яқин атрофдаги уйларда яшовчи фуқаролар қишлоқ мактаби ҳудудига эвакуация қилинди. ФВВ уларга махсус палаткалардан жой ажратиб, иссиқ овқат ташкил этди.
Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли илгари ҳам ФВВ томонидан кўчки ҳақида огоҳлантирилиб, кўчиш, янги уй қуриш учун ссудалар ажратилганига қарамай, халқ кўчишга унчалик ҳам ошиқмаган.