...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухородаги ЙТҲ жабрланувчилари сони ҳақида аниқ маълумот берилди


17:52, 30.04.2018 Жамият
 7 429

ЙТҲ Газлида эмас Жондор туманида кеча соат 10:50 ларда содир бўлган.

Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Газли шаҳридан 7 км узоқликда автобус ағанаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Автобусда Хоразмдан Бухорога зиёрат этиш учун йўлга чиққан бир гуруҳ зиёратчилар бўлган ва бир нечта йўловчи турли хил даражадаги тан жароҳати олганди.
 
ИИВ Матбуот хизмати томонидан маълум қилишларича, воқеа аслида Бухоро вилоятининг Жондор туманида кеча соат 10:50 ларда содир бўлган.
 
Ғиждувон туманида яшовчи Ж.Музаффаров бошқарувидаги Setra русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 319-кмда ҳайдаб кетаётган вақтда автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетган. Натижада автобус йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.
 
Натижада автобусда йўловчи сифатида кетаётган 49 нафар йўловчилардан 4 нафари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
 
“Автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган 19 нафар йўловчи эса жароҳатланмаган ва соппа-соғ дея ёзади”, ИИВ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бухоро ЙТҲ автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар