Улар чўмилаётганларида сувга чўкиб кетганлар.
Кеча, 19 июнь куни Бухоро вилоятининг Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурдан икки кишининг жасади топилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.
Хабарда айтилишича, улар чўмилаётганларида сувга чўкиб кетганлар. Уларнинг яшаш манзиллари Пешку ва Ромитон тумани эди.
“Ҳурматли фуқаролар, турли ҳил чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг”, дейилади ИИВ хабарида.

Акмалхон Эшонхонов