1967 йилда туғилган аёлнинг молхонасидан 1992 йилда туғилган йигитча бир бош қорамолини ўғирлаб кетган.
Воқеа жойига чиққан ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахсларнинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.