Ўктам Барноев 2016 йилнинг 16 декабридан Бухоро вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган.
3 февраль куни Бухоро давлат университетида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбонқулов очиб берди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Маълумот учун, Ўктам Барноев 2016 йилнинг 16 декабридан Бухоро вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган.