“Экологик жиҳатдан барқарор Бухоро” лойиҳасини Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери молиялаштирмоқда ҳамда у Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатия ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланмоқда
Давра суҳбатида айтиб ўтилганидек, “Экологик жиҳатдан барқарор Бухоро” лойиҳасини Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери молиялаштирмоқда ҳамда у Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатия ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мазкур лойиҳа германиялик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилиб Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлашга, фаровонликка ва аҳоли саломатлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг янада ривожланишига кўмаклашмоқда.
Тадбир қатнашчилари Германия делегациясининг яқинда Ўзбекистонга бўлган сафарини муҳокама қилар экан, Бухоронинг замонавий ривожланиши, шаҳар сайёҳлик инфратузилмаси объектларининг фаолияти билан яқиндан танишишга муяссар бўлганликларини ва бундан мамнун эканларини таъкидлаб ўтишди.