...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада 192 киши гриппдан вафот этди


16:49, 05.02.2016 Олам
 2 530

Украинада охирги 24 соат ичида 65 минг инсоннинг гриппга чалингани қайд этилган.

 Украинада грипп эпидемиясидан вафот этганлар сони 192 тага етди. Бир кунда 7 тагача ўлим ҳолатлари кузатилмоқда.

Тезкор маълумотларга қўра, эпидемия даврининг бошланишида грипп вирусидан 192 та ўлим ҳолатлари кузатилган. Шундан 3 таси 17 ёшгача бўлган болалар ҳамда 1 таси ҳомиладор аёл бўлган, дея хабар бермоқда “Tass.ru” нашри.

Охирги 24 соат ичида 65 минг инсоннинг гриппга чалингани қайд этилган бўлса, шунинг 50 фоизини 17 ёшгача бўлган болалар ташкил этганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Эпидемия даври давомида грипп ва ўткир респираторли вирус инфекциясига чалинганлар сони 3,2 миллионга етган.

Киев шаҳри ва мамлакатнинг 19 та туманида эпидемиянинг авж олиши кескин ўсаётганлиги қайд этилётган бир пайтда, 11 та вилоятнинг 50 фоиздан кўпроқ аҳолиси вирус билан касалланган деб топилмоқда.

Украинада 2015 йил декабрь ойидан бошлаб A(H1N1) штамми – яъни чўчқа гриппи тарқалиб келмоқда. Бундан кейин эса янгича штаммли А(H3N2) – вирусининг ҳам тарқалаётгани аниқланган.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Грипп Ураина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!