...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда “чўчқа гриппи”данда хавфли грипп тарқалмоқда


12:22, 27.01.2018 Саломатлик
 5 181

Вазият шу тариқа давом этадиган бўлса, мавсум сўнггига қадар 34 миллион америкалик гриппга чалинади.

АҚШда 3 ҳафтадирки гриппга чалинганлар сони ўсишда давом этмоқда. Бу эпидемия Гавайидан ташқари барча штатларни қоплаб олди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, ўтган ҳафтада шифохонага келган беморларнинг ҳар ўн бешинчиси грипп аломатлари билан мурожаат қилган. Бу эса 2009 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
 
Агар вазият шу тариқа давом этадиган бўлса, мавсум сўнггига қадар 34 миллион америкалик гриппга чалинади.
 
Таъкидланишича, бу йил энг кенг тарқалган H3N2 штамм мавсумий вирусга айланди. 2009 йилда “чўчқа гриппи” номини олган H1N1 штамми тарқалган эди. Мутахассисларнинг айтишича, H3N2 штамми “чўчқа гриппи”дан кўра хавфлироқ. Сабаби бу вирус вакциналарги чидамли. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Грипп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!