Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Бугун Ўзбекистонда тарихий кун. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-27 март кунлари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилганимиздек, ушбу Халқаро конференцияда Афғонистон масаласи муҳокама этилади.
Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Тошкентга келади.
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавад Зариф, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асиф ҳам конференцияда иштирок этади.
Қолаверса, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Япония, Туркия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар делегациялари қатнашиши режалаштирилмоқда.
“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция пойтахт Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” Халқаро анжумонлар саройида бўлиб ўтади.
Халқаро конференциянинг иккинчи иш куни, 27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Қамариддин Шайхов