...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкент метрополитени бекатларида байрам тадбири уюштирилади


15:46, 25.04.2018 Жамият
 4 576

Метрополитен бекатларининг барчасида куй ва қўшиқлар янграйди.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:30дан 20:00гача Тошкент метрополитенинг барча йўналишларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ватанпарварлик акцияси ўтказади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Хабарга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли уруш йилларидаги ҳарбий либосларда, Иккинчи жаҳон уруши вақтида оммалашган куй ва қўшиқларни ижро этишади. 
 
Ушбу акция 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилмоқда ва бу тадбир 16:30да “Дўстлик” (собиқ “Чкалов”) метро бекатида бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан #xotirakuniadliya хэштег номи билан флэшмобга старт берилганини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Метрополитен 9 май 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар