Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлади.
Жумладан, 28-29 апрель кунлари Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлади.
Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг Тошкентга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, спортчиларнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, Ўзбекистонда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, делегация таркибидан Ҳусайн ал-Мусаллам (Осиё олимпия кенгаши Бош котиби), Ҳайдар Фармон (Осиё Олимпия Кенгаши "Осиё ўйинлари-2018" директори), Люсен Альварес (Осиё Олимпия Кенгаши котиби), Аҳмад Азиз ал Аттия (Осиё Олимпия Кенгаши медиа офицери) лар ўрин олган.