Олий Мажлис Ўзбекистон Президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи шахс номини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисини бугун, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”.
Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси – Сенат раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажаради.