...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши мумкин


11:04, 08.09.2016 Олам
 3 097

9 сентябрь куни Қозоғистон Ҳукумати раҳбари истеъфо бериши кутилмоқда.

9 сентябрь, жума куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов истеъфога чиқиши кутилмоқда.  Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
 
“Ҳукумат истеъфо бериши мумкин”, дейди вазиятдан воқиф шахс нашрга берган хабарида. 
 
Масимов дастлаб, 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасини бошқарган ва бу лавозимда 2012 йилгача фаолият олиб борган. 2012-2014 йилларда Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғи сифатида ишлаган.
 
2014 йилнинг 2 апрелида Масимов яна Қозоғистон Ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Карим Масимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!