...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун кириш имтиҳонларига 700 га яқин абитуриент келмади


11:55, 07.08.2018 Жамият
 1 969

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади.

Жорий йил 7 август 1-сменасида олий таълим муассасаларида ўтказилаётган тест синовларининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Руспубликаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълумот берди.
 
Бугун, 7 август куни тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган Республикадаги барча олий таълим муассасаларида тест синовлари бошланган ва давом этмоқда.
 
Имтиҳон материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан бир кун аввал, 6 август куни синовлар ўтказиладиган 57 та бинога етказилган.
 
Шу кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилмоқда. Шунинг учун абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда ўринлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилмоқда. Бино ичидаги ҳаво ҳарорати бир меъёрда ушлаб турилибди.
 
Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланган. Унда 14 та олий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналишида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
 
Тезкор маълумотларга кўра 671 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 48 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва бировнинг ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган.
 
Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланди. 2-смена 15:00 да бошланади.
 
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.
 
Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абитуриент имтиҳон Азиз Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар