...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазирликка номзод Абдулла Арипов ҳақида нима биламиз?


09:28, 14.12.2016 Жамият
 10 237

Абдулла Арипов бир неча йиллар давомида алоқа соҳасида самарали меҳнат қилган.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига Абдулла Ниғматович Ариповнинг номзоди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан илгари сурилди. Абдулла Ниғматович Арипов жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари лавозимига қайтарилган эди.
 
Абдулла Ниғматович Арипов 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент алоқа электротехника институтини тугатган. Мутахассислиги – электр алоқаси муҳандиси.
 
1983 йилдан 1992 йилгача Тошкент телефон-телеграф станциясида 1 даражали инженер вазифасида ишлаган.
 
1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирлиги)да бош мутахассис лавозимида ишлаган. 
 
1993 йилдан 1995 йилгача “Узимпэксалоқа” ташқи савдо фирмасида директор ўринбосари лавозимида фаолиятини олиб борган.
 
1995 йилдан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
 
2000 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2001 йил 15 августдан агентлик директори этиб тайинланган.
 
2002 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида фаолиятини бошлаган Абдулла Арипов 2005 йил 4 февралдан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори этиб тайинланди.
 
2005 йил 4 февралида Абдулла Арипов яна Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимига қайта тасдиқланган. 2009 йил октябридан бошлаб ижтимоий соҳа, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларига доир масалалар билан ҳам шуғулланган ҳамда МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорлар билан алоқаларга жавоб берган.
 
12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига илгари сурганди.
Дурдона Расулова

Теглар:Абдулла Арипов Бош вазир ўринбосари Бош вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Рахимов Абдулатиф
19:37 14.12.2016

Давлатимиз Ишончли қулларда мен бунга ишонамаю



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар