...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Шайхонтоҳур туманига борди


14:44, 21.09.2017 Жамият
 3 482

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига борди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманига борди. Бу ҳақда таҳририятнинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
 
Бош вазир Абдулла Арипов Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Сузук-Ота” масжидида бўлиб, у ердаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди.
 
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ҳувайдо ва Ибн Сино даҳаларига ҳам бориб, у ерларда олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишларини кўздан кечирди.
 
Шунингдек, Абдулла Арипов Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзесида қурилиши бошланган йирик кўнгилочар дам олиш маскани ва “Шодлик” маҳалласининг янги биноси билан ҳам яқиндан танишган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Бош вазир Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар