Пекин-Шанхай йўналиши орқали йилига 100 миллиондан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказилади.
Бу поездлар бугундан, яъни 21 сентябрдан ўз ҳаракатини бошлади. Поезд йўловчиларни Пекиндан Шанхайга 4 соат 28 дақиқада етказади.
Пекин–Шанхай йўналиши Хитойдаги энг кўп йўловчи ташувчи йўл ҳисобланади. Бу йўл орқали йилига 100 миллиондан ортиқ йўловчи узоғини яқин қилади.
Шу сабаб ҳам бу йўлда катта тезликда ҳаракатланувчи янги поездлар қатнови йўлга қўйилди.