...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Қашқадарёга нега борди?


15:25, 25.08.2018 Жамият
 11 284

Шу боис майдон атрофида қадимий гиламдўзлик, ипакчилик, заргарлик санъати намойиш этиладиган махсус томошалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 25 август куни Қашқадарё вилоятига борди. “Qalampir.uz” манбасининг маълум қилишича, Бош вазир шу кунларда Қашқадарёга серқатнов. У бугун Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюриб, Халқаро Мақом санъати анжумани олдидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишган.
 
Маълумки, жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳрида илк бор Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Айни дамда шаҳарда тадбирга қизғин тайёргарлик кетмоқда.


 
Тадбир Амир Темур ҳайкали ва Оқсарой атрофидаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Анжуманда нафақат мусиқа санъати, балки ҳунармандчилик, халқ амалий санъатига катта эътибор қаратилган. Шу боис майдон атрофида қадимий гиламдўзлик, ипакчилик, заргарлик санъати намойиш этиладиган махсус томошалар ташкил этилмоқда.




 
Дунённиг 70 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин иштирокчилар ушбу тадбирда қатнашиш истагини билдирган. Хусусан, 29 давлатдан 162 нафар ижрочилар ўз санъатларини намоён этмоқчи бўлса, 20 та давлатдан илмий-амалий конференцияда қатнашиш учун мурожаат келиб тушган. Бундан ташқари, 8 та давлат вакиллари Ҳакамлар ҳайъати аъзолигига киритилган бўлса, 19 та давлатда ўтказиладиган турли даражадаги фестиваллар директорлари ҳам қатнашишни ният қилган. 17 та давлат эса меҳмон сифатида иштирок этмоқчи. Халқаро анжуманни ёритиш мақсадида 30 та давлатдан 40 га яқин оммавий ахборот воситалари вакилларининг келиши кутилмоқда.





Теглар:Абдулла Арипов Халқаро Мақом санъати анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар