Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасига жойлашганлар. Эртага, 26 август куни улар Самарқандга йўлга чиқади.
Бугун, 25 август куни Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков АҚШдан Тошкентга келдилар. Уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова ва Султонпошша Ўдаева кутиб олган.
Айни дамда Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасига жойлашганлар. Эртага, 26 август куни улар Самарқандга йўлга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида ўзбекистонлик маданият ва санъат арбоблари билан учрашган эди. Ушбу учрашув вақтида ўзбек мақом санъати, ўзбек миллатининг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланганди.
Маълумот ўрнида, Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистонни тарк этиб, АҚШга йўл олган ва бугунгача АҚШда истиқомат қилиб келаётган илк бухоро яҳудийларидан саналади.