...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Бухородаги фожиага доир фармойиш имзолади


22:52, 18.09.2018 Жамият
 10 923

Бош вазир ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммасида қолдирган.

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Бухоро вилоятининг Когон тумани “Ғузор-Бухоро-Нукус” А-380  автомобиль йўлининг 201-километрида “Исузу” йўловчи автобусида ўрнатилган газ баллони портлаган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ушбу фожиа юзасидан фармойиш имзолади.

Фармойишда баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ ва ҳодисанинг рўй бериш сабабларини ўрганиш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, уларнинг юзага келишига сабаб бўлган омилларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятининг Когон туманида содир бўлган ҳодисанинг сабабларини ўрганиш ва жарбланганлар ҳамда ҳалок бўлганлар оилаларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) ташкил этилди.

2. Ҳукумат комиссияси 18 сентябрда Бухоро вилоятининг Когон туманига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемасида юборилган. Ҳукумат комиссияси (Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов) жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар оилаларига зарур тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилишини, фавқулодда вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганиш ва бартараф этишга чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини, ҳалок бўлганларни таниш ва уларнинг шахси аниқланишига қараб, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига уларни дафн этиш ҳамда мотам тадбирларини ўтказишга кўмаклашишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳалок бўлган фуқаролар яшаган жойларга мувофиқ махсус юк машиналарини йўл-патрул хизматининг патрул автомашиналари улар яшаган жойларга кузатиб боришини ташкил қилади. Бухоро вилояти ҳокимлиги “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига моддий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасади уларнинг оилалари яшайдиган жойга етказилиши ва дафн этилиши билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ҳукумат комиссияси сарфлаган харажатларни қоплаш юзасидан таклифлар киритади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбоосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов икки ой муддатда газ баллони ўрнатилган автотранспорт воситалари, шунингдек, уларга хизмат кўрсатувчи газ қуйиш станциялари ҳамда иабиий газда ишлайдиган қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолатини пухта ҳамда ҳар томонлама хатловдан ўтказади.

Хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланиладиган автотранспорт воситалари, газ қуйиш станциялари, қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ авариянинг олдини олиш бўйича “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. Бош вазир ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммасида қолдирган. Эслатиб ўтамиз, автобусдаги 26 йўловчидан 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада вафот этган. 21 нафар йўловчининг 5 нафари оғир, 7 нафари ўрта оғир ҳамда 9 нафари енгил аҳволда. 5 нафар аҳволи оғир бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига, қолганлари эса Когон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилиб, уларга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ тергов бошқармаси зиммасига юклатилди ва вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан вафот этганлар оиласига 10 миллион сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 миллион сўмдан ва бошқа жароҳатланганларга 2 миллион сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди. 

Теглар:Абдулда Арипов Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар