Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясини бошқаради.
Дастурда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясини бошқаради. Бу комиссиянинг қарорларини барча давлат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Комиссиянинг асосий вазифаси коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш ҳисобланади.