...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура: сохта қарздорлик ҳолатлари аниқланмоқда...


16:32, 31.08.2017 Жамият
 3 932

Мансабдор шахслари томонидан ўзаро тил бириктириб, 7 та маҳалла аҳолисини юқори босимли газ тармоғига ноқонуний улаш йўли билан 10,3 млрд сўм талон-торож қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўз фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, фаолияти юзасидан дастлабки ҳисоботларни тақдим этмоқда.
 
Мажбурий ижро бюроси ҳисоботлари ҳақида бундан олдинроқ ҳам хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, корхоналар томонидан амалга оширилган талон-торожликлар оқибатида юзага келган қарздорлик сохта маълумотлар орқали аҳоли гарданига тушган ҳолатлар аниқланди.
 
Шундай ҳолатлардан бири, “Андижоншаҳаргаз, “Андижон ёғ-мой” АЖ ва “Андижон биохимия заводи” АЖ мансабдор шахслари томонидан ўзаро тил бириктириб, 7 та маҳалла аҳолисини юқори босимли газ тармоғига ноқонуний улаш йўли билан 10,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланган.
 
Тошкент вилоятида ҳам нореал қарздорлик ҳолати келтириб чиқарилган. “Бўстонлиқтумангаз” филиали ва “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси мансабдор шахслари истеъмолчиларнинг табиий газ сарфи кўрсаткичларига сохта маълумотлар киритиб, 15,6 млрд. сўм миқдорида нореал қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи бўлганлар.
 
Айрим корхоналар томонидан амалга оширилган жиноятлар — фуқароларнинг йирик қарздорликларига олиб келган.
 
Масалан, Косон ЭТК мансабдор шахслари 2012–2017 йилларда “Электрҳисоблагич” ДК маълумотлар базасига Косон тумани ҳокимининг қарори билан фаолияти тугатилган 100 та хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздорлиги борлиги ҳақида сохта маълумотлар киритиши натижасида 2 млрд. 383 млн. сўм нореал қарздорлик пайдо бўлган.
 
Ёки, Жарқўрғон тумани ЭТК мансабдор шахслари 47 та фермер хўжалиги ва иқтисодиёт коллежининг 11,6 млрд. сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида маълумотлар базасига сохта маълумотлар киритганлар.
 
Қайд этиш лозимки, мавжуд қарздорликни ҳисобдан чиқариб бериш эвазига қонунга хилоф равишда ҳақ олганлик ҳолатлари бўйича 51 та жиноят иши қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Прокуратура МИБ Мансабдор шахс Қарздорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зафар
17:11 31.08.2017

Ха бундай сохта қарздорликлар хам кўп эканде, менда хам шундай бўлган янги уй сотиб олганимиздан 2-3 ой ўтиб газ ходимлари сизда янги хисоблагич ўрнатилган экан, лекин эски хисоблагич қарзини тўламаган экансизлар деган. Лекин аввал эски хисоблагичнинг хужжатларини сўрашган бизда йўқлигини билиб шундай дейишган манимча. Шундан сўнг қандай қилиб олди-соттида нотариусга берилган газ справкангизда қарзи йўқ деб бергансизлар десак у пайитда ишлаган ходимимиз сохталаштириган ўзи эса хозирда бўшаб кетган дейишди. порталга ёздик яна ўша ходимлар келишди. Судлашгани эса вақт ва асабни йўқотмаслик учун ўша қарзни тўлаб қўйақолдик. Инсофсизлар хисобига шундай бўлаверар экан, шунинг учун марказлашган ахборот тизимини ишлаб чиқишса ва хар бир мижоз ўзининг тўлов-қарзларини онлайн кузатиб борса, нотариусда хам навбат камайишига олиб келарди(гарчи навбатни баъзилар суний яратишсада)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар