Барча оммавий ахборот воситалари, нашриёт, матбаа ҳамда ахборот-кутубхона ходимларига аталган Агентлик табриги — биз интернет-журналистика ходимларини хушнуд этди.
Ўзбекистон Республикаси билан халқаро муносабатларни йўлга қўйган дипломатик корпус вакиллари, турли жамоат ташкилотлари расмийлари ўз табрикларида Ўзбекистон раҳбари ва халқига ўзининг энг эзгу тилакларини изҳор қилмоқда.
Шунингдек, Мустақиллик шодёналари республикамиз миқёсида ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда. Деярли барча ташкилот ва корхоналар, хоҳ у давлат, хоҳ хусусий сектор вакиллари бўлсин, ўз ходимларига мукофот пуллари, эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқлар тақдим қилиб, қўшалоқ байрам билан бир-бирларини қутламоқдалар.
Байрам шодёналарини ҳар томондан ёритиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам энг улуғ ва энг азиз байрам — Мустақиллик куни ҳамда Қурбон ҳайити билан ўз касбдошларини қутламоқдалар.
Бугун, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг расмий веб-сайтида ҳам оммавий ахборот воситалари, нашриёт, матбаа ҳамда ахборот-кутубхона ходимларига Агентлик жамоаси номидан табрик эълон қилингани — биз интернет-журналистика ходимларини хушнуд этди.
Юқорида тилга олинган табрикда қуйидаги сўзлар битилган:
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари, нашриёт, матбаа ҳамда ахборот-кутубхона ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Сизларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз — Мустақиллик шодиёнаси ҳамда Қурбон ҳайити айёми билан чин дилдан муборакбот этамиз.
Юртимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ҳаракатлар стратегияси асосида улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Бу улкан ислоҳотларни халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш, маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни баркамол инсон этиб тарбиялашда сизларнинг ҳам беқиёс ўрнингиз бор.
Ватанимиз тараққиёти йўлидаги мана шундай эзгу фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги жамоаси
Таҳририятимиз номидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги жамоасига ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз!
Агентлик жамоаси ва, фурсатдан фойдаланиб, барча оммавий ахборот воситалари ходимларини юртимизда нишонланаётган қўшалоқ шодёналар билан қутлаймиз!