...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура она-бола Каримовалар ҳақида маълумот берди


17:46, 02.10.2018 Жамият
 28 336

Имон Каримова мамлакатни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Буни Бош прокуратура Матбуот хизмати тасдиқлади.
 
“Имон Каримова Ўзбекистондан чиқиб кетганлигини ва бунинг учун ҳеч бир расмий тўсқинлик йўқ эканлигини тасдиқлаймиз”, - деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили.
 
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Имон Каримованинг онаси - Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Имон Каримова ўзининг Instagram’даги саҳифасида “Онам энди уйда” деб изоҳ ёзилган суратни жойлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова Имон Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар