Россия президенти ўтказилган тадқиқотда энг юқори натижани қайд этмаган.
Тадқиқотлар етакчи дунё мамлакатларининг 30 фоиз аҳолиси Путин олиб бораётган сиёсатга ишонишини кўрсатди.
Ушбу тадқиқотда 25 мамлакатдан 26 минг киши қатнашган.
Ўрганишлар Германия канцлери Ангела Меркелга энг кўп – 52 фоиз ишонч билдирилишини маълум қилди. Ундан кейин Франция президенти Эммануэль Макрон (36 фоиз) ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин (34 фоиз) жой олди. Америка президенти Дональд Трампга 27 фоиз иштирокчи ишонч билдирган.