
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.Э. М.А.га чақалоғини сотаётган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи М.А.нинг ички ишлар бўлимига ёзган аризасида, шу туманда яшайдиган 1992 йилда туғилган Ю.Э. ўзининг икки кунлик қиз бола чақалоғини унга 7 500 000 сўм пул эвазига сотмоқчи эканини маълум қилган.
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.Э. М.А.га чақалоғини сотаётган вақтида далилий ашё билан ушланди, дея хабар берди ИИВ Ахборот хизмати.
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.