
Бир муддат “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.
Собиқ депутат 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнин магистратурасини тугатган.
Бир муддат “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.
27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.
Жамол Носиров фуқароларни ҳар ойнинг иккинчи душанба, учинчи чоршанба ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 дан вилоят ҳокимлиги биносида қабул қилади.