Таклиф этилаётган ечим фуқароларни кўпроқ даромад олишга рағбатлантиради, солиқни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиради, ҳисоботларни қисқартиради ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширади.
Унга кўра, жисмоний шахслар даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғига бирлаштириш таклиф этилмоқда.
Даромад миқдоридан қатъи назар, солиқ 25 фоизлик ставкада ундирилади. Жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғи меҳнатга ҳақ тўлаш суммаларидан ушлаб қолинади.
Таклиф этилаётган ечим фуқароларни кўпроқ даромад олишга рағбатлантиради, солиқни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиради, ҳисоботларни қисқартиради ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширади.
25 фоизлик ставка фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади. Фуқароларнинг мулкий, моддий ва бошқа даромадларига жисмоний шахслар даромад солиғининг бошқа ставкалари белгиланади.
Назарда тутилаётган чора-тадбирлар меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юкини сезиларли даражада камайтиради. Амалдаги солиқ солиш тизимида жисмоний шахслар даромад солиғи 4 босқичли шкалага (солиқ солинмайдиган минимум, 7,5 фоиз, 16,5 фоиз, 22,5 фоиз) эга. Шунингдек, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – 8 фоиз ва ягона ижтимоий тўлов: 15 фоиз – кичик ва 25 фоиз – йирик бизнес учун тўланади.
Умуман олганда, меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юки ўрта ҳисобда кичик корхоналар учун 39,5 фоизни, йириклари учун 49,5 фоизни ташкил этади.