...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўлар экан-у! Андижон ҳокими Қуръон мусобақаси ғолибини муносиб мукофотлади


20:16, 27.04.2018 Жамият
 8 023

Тадбирда Убайдуллоҳ қори Исҳоқовнинг отаси ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтилиб, зарбоф тўн кийдирилган.

Аввалроқ, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани ва Олий ўрин соғибига Gentra автомобили совға қилинганини хабар берган эдик.
 
Жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари эркаклар ўртасида ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Ҳифз йўналиши бўйича 26-40 ёшлилар ўртасида андижонлик Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ғолиб бўлган эди.
 
Бугун, 27 апрель куни Андижон шаҳридаги “Девонабой” жомеъ масжидида Жума намозидан олдин Қуръон ҳофизини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “muslim.uz” хабар қилмоқда.
 
Хабарда айтилишича, тақдирлаш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам иштирок этган.
 
Вилоят ҳокими ғолибни қутлар экан, қорини мусобақага кузата туриб, агар ғолиб бўлиб қайтса енгил автомобиль ваъда қилганини эслаб ўтган ва автомобил калитини Убайдуллоҳ қори топширган.
 
Шунингдек тадбирда Убайдуллоҳ қори Исҳоқовнинг отаси ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтилиб, зарбоф тўн кийдирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг аёл-қизлар ўртасидаги ғолиблари ҳам аниқланиб, муносиб тақдирланиганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Қуръон мусобақаси қори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар