...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда иштирок этиш учун Германияга учиб кетди


14:08, 07.08.2017 Спорт
 3 309

Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 25 август куни бошланади.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун бугун, 7 август куни Германияга учиб кетди.
 
Терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 10 нафар асосий боксчилар билан бирга, иккинчи рақамли таркиб ҳам Германияга жўнаб кетган.
 
Шунингдек, Рио Олимпиадаси олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи рақамли боксчилари асосий таркиб билан Бразилиядаги йиғинларда тажриба тўплаш мақсадида иштирок этишгандилар.
 
Эслатиб ўтамиз, Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 25 август куни бошланади. Ўзбекистондан борган боксчилар бу вақт давомида Германияда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишади.
 
ЖЧда қуйидаги боксчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади:

Ҳасанбой Дўсматов
Жасурбек Латипов
Муроджон Аҳмадалиев
Элнур Абдураимов
Иқболжон Холдоров
Шаҳрам Ғиёсов
Исроил Мадримов
Бектемир Мелиқўзиев
Санжар Турсунов
Баҳодир Жалолов
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Германия жаҳон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!