...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазирлигида Сербия президентининг махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди


13:54, 07.08.2017 Жамият
 1 596

2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ўртасида музокара ташкил этилди.

2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий директори, Сербия президентнинг махсус вакили Зоран Вуйич билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинмоқда.
 
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларга доир масалалар муҳокама қилингани ҳамда музокарада асосий эътибор сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига қаратилгани таъкидланмоқда.
 
Хабарда Сербия томони 2017 йилнинг август ва ноябрь ойларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” ва “Марказий Осиё: умумий ўтмиш ва муштарак келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлида ҳамкорлик” халқаро конференцияларига таклиф қилингани ҳақида маълумот келтирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Сербия Ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар