Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг олтин медали учун рингга чиқади
Ярим финал доирасида бўлиб ўтган жангларда Шаҳобиддин Зоиров (-56кг), Алиёр Норалиев (-64кг), Маҳмуд Ғоипов (-69кг) ва Исроил Мадримов (-75кг) лар мағлубят аламини тотиб кўрди ва турнирдан бронза медали билан қайтадиган бўлди.
Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг олтин медали учун рингга чиқади:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Габил Мамедов (Россия)
-64 кг: Иқболжон Холдоров – Бекдаулет Ибрагимов (Қозоғистон)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Бек Нурмагамбет (Қозоғистон)
Эслатиб ўтамиз, мусобақада терма жамоамиз мураббийлари Осиё ўйинларида иштирок этиш учун асосий номзод боксчиларни яна бир маротаба синовдан ўтказмоқда. Жакартага йўл оладиган таркибни аниқлаб олиш йўлида ушбу турнир терма жамоа учун катта аҳамият касб этади.