Мажлисдан аввал 8 мамлакат раҳбари тор доирада учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари ШҲТ саммити доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашди.
Бугун, 10 июнь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисдан аввал 8 мамлакат раҳбари тор доирада учрашув ўтказди.
Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Хитойнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида самарали ишлар амалга оширилганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Циндаога ташрифи ниҳоясига етди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбарига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.