Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.