Ярим финал якунларига кўра, етти нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди
Мусобақада ўн нафар ўзбек боксчиси финал жангини ўтказиши ҳақида кеча маълум қилгандик. Ярим финал якунларига кўра, етти нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди.
Эътиборлиси, -56кг вазн тоифасида икки боксчи Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзаҳалилов олтин медаль учун ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Боксчилар финалда қуйидаги рақибларга қарши жанг қиладилар:
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия)
-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)
+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)
Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг бронза медали билан кифояланишди. Финал беллашувлари эртага бўлиб ўтади.