Бош котиб Жеффри Фелтман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб, вазир Абдулазиз Камилов билан суҳбатлашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер ҳам иштирок этди.