...
МЕНЮ
ONLINE TV

Португалиянинг “Correio da Manha” газетаси Криштиану Роналдуни нимада айбламоқда?


15:02, 23.06.2016 Спорт
 3 782

Роналдунинг газета мухбирига нисбатан қилган иши норозиликка сабаб бўлмоқда.

Португалиянинг “Correio da Manha” газетаси мамлакат миллий терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду ва Футбол федерациясидан кечирим сўрашни талаб қилмоқда. Бунга  футболчи газета журналистларидан бирининг микрафонини сувга улоқтириб юборгани сабаб бўлди. 
 
“Бу бутун мамлакатни обрўсизлантирадиган жуда жиддий қилмишдир. Биз Роналду ва федрациядан расман кечирим сўрашларини талаб қиламиз. Роналду мамлакат терма жамоаси сардори ва у барчага ўрнак бўлиши керак, аксинча эмас”, дейди  “Correio da Manha”нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Карлос Родригес. 
 
Кеча, 22 июнь куни газета мухбири Франциядаги Португалия терма жамоаси базасига келиб, Роналдудан Венгрия терма жамоаси билан ўйнашга тайёрлигини сўраган.  Шундан сўнг, футболчи журналистнинг қўлидан микрафонни тортиб олиб, уни кўлга улоқтирган.
Португалия ва Венгрия терма жамоалари ўртасида 22 июнда бўлиб ўтган ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.  Роналду мазкур учрашувда иккита гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг нимчорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшди. Португаллар плей-офф баҳсида Хорватияга қарши майдонга тушадилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Криштиану Роналду Correio da Manha 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Uktambek
09:14 26.06.2016

Криштиану Роналду ифлос ва кеккайган шахс



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!