...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Президенти Тошкентга келди


14:32, 23.06.2016 Жамият
 4 338

Президент Ашраф Ғани Аҳмадзай Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қарши олди.

Бугун, 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун  Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
 
ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Теглар:Ашраф Ғани Аҳмадзай ШҲТ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар