...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бензиннинг нархи 4300 сўмгача кўтарилиши рост...ми?


16:31, 13.11.2017 Жамият
 10 237

Ўзбекистонда охирги марта бензин нархи 2016 йилнинг 23 октябрда ошган эди.

Ижтимоий тармоқлар ва айрим янгиликлар сайтлари орқали 15 ноябрь куни бензин нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, ушбу норасмий хабар ўз тасдиғини топмади, яъни “Ўзнефтьмаҳсулот” ишонч телефонлари орқали бизга бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқлиги маълум қилинди.
 
Тарқатилган хабарларга кўра, 15 ноябрдан АИ-80 русумли ёқилғи 2800 сўмдан 3800 сўмга, АИ-91 русумли ёқилғи 3000 сўмдан 4300 сўмгача кўтарилиши эҳтимол сифатида келтирилган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги марта бензин нархи 2016 йилнинг 23 октябрда ошган эди. Ҳозирда сотилаётган ёқилғи нархлари қуйидагича:
  • 1 литр Аи-80 русумдаги автобензин учун — 2800 сўм;
 
  • 1 литр Аи-91, АИ-92, Аи-93 русумдаги автобензинлар учун — 3000 сўм;
 
  • 1 литр Аи-95 русумдаги автобензин учун — 3300 сўм.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Бензин нарҳи АЁҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар