10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун ҳақни VISA банк карталари орқали тўлаш мумкин.
Энди эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ТИФ МБ билан ҳамкорликда авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичини ишга туширди. Бу ҳақда МАКнинг расмий сайтида хабар эълон қилинди.
Хабарда айтилишича, лойиҳанинг навбатдаги босқичига кўра, авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун ҳақни VISA банк карталари орқали тўлаш мумкин.
Кейинги босқичда MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва МБ нинг бевосита иштирокида, шунингдек, электрон коммерциясини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган мазкур чора-тадбирлар — интерактив хизматларни жорий қилиш учун тегишли шароитларнинг яратилишини таъминлаб, ушбу лойиҳани қисқа муддатларда амалга оширилишига имкон яратади.
Интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича тадбирлар мажмуасини амалга ошириш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларига авиачипталарни дунёнинг исталган нуқтасида сотишга имкон беради ва Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.