...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беларусь Бош прокурори Ўзбекистонда бўлди


09:57, 25.05.2017 Жамият
 2 800

Меҳмонларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Беларусь Республикаси Бош прокурори Александр Конюк бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар берилди.


 
Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.
 
Шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда 2017-2018 йилларда коррупцияга қарши дастур ҳақида маълумот берилди.
 
Ўз навбатида, Беларусь Республикаси Бош прокурори Александр Конюк бўлиб ўтган мулоқотдан мамнунлигини изҳор этиб, учрашув ўзаро ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига туртки бўлишини таъкидлади ва илиқ қабул учун ўз миннатдорлигини билдирди.
 
Томонлар икки давлат прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорат, жиноятчиликка қарши кураш ва фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги иш тажрибаси билан алмашдилар.
 
Учрашув якунида икки давлат бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланиб, унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текшириш ўтказиш ҳамда бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш белгиланди.
 
Учрашув самимий ва дўстона муҳитда ўтди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бош прокурор Ўзбекистон Беларусь Ихтиёр Абдуллаев Александр Конюк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар