...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Бельгияда: унга қарши намойиш ўтказилди


09:49, 25.05.2017 Олам
 2 313

Акция кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида бўлиб ўтди.

Кеча, 24 май куни илк маротаба Брюсселга ташриф буюрган АҚШ президенти Дональд Трампга қарши намойиш бўлиб ўтди.
 
Трампнинг ташрифи ва сиёсатига қарши қаратилган акцияда ижтимоий тармоқлар орқали 10 мингдан зиёд одам қатнашиш истагини билдирди. Намойиш иштирокчиларининг асосий қисмини Германия, Франция ва Нидерландия фуқаролари ташкил қилди. Маршда, шунингдек, Greenpeace ташкилотининг фаоллари ҳам қатнашдилар.
 
Трампдан норози намойишчилар “Тўхта, Трамп!”, “Уруш савдосини тўхтат!”, “Девор эмас, кўприк қур!” ёзувли плакатларни ва АҚШ президентининг тасвири туширилган масхараомуз суратини кўтариб ўтдилар.
 
Акция кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида бўлиб ўтди. Намойишчилар тутунли шашка ва петардалардан фойдаландилар.
 
Кеча, 24 май куни Брюсселнинг қироллик саройида Бельгия бош вазири Шарль Мишель ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокараларда АҚШ томонидан Трампдан ташқари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер, Бельгия томондан бош вазир Шарль Мишель, ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс ҳамда мудофаа вазири Стевен Вандепут қатнашдилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Бельгия Дональд Трамп АҚШ Брюссель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!