Маданий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Президент меҳмонни қутлар экан, кенг кўламли ўзаро амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида Абу Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ан-Наҳаён билан учрашув, шунингдек, турли даражадаги алоқалар фаоллашгани Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишидан икки мамлакат ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.
Суҳбатда БАА етакчи банк-молия институтлари ва компаниялари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси Амирликлар томонидан қўллаб-қувватлангани юқори баҳоланди. БАА делегациясининг ташрифи давомида Маданий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Шайх Абдулла бин Зоид Ан-Наҳаён Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ан-Наҳаён ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ан-Наҳаённинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.