Қўлга олиш ишлари Манчестер шаҳрининг шимолий қисмидаги Брекли мавзесида бўлиб ўтди.
Ушбу терактга алоқадорлиги тахмин қилинган аёл қўлга олинди. Қўлга олиш ишлари Манчестер шаҳрининг шимолий қисмидаги Брекли мавзесида бўлиб ўтди. Ҳозирча теракт бўйича жами етти нафар одам ҳибсга олинди.
Шунингдек, “Манчестер Арена” стадионида содир бўлган даҳшатли теракт бўйича ўтказилган суриштирув ишлари натижасида 24 май куни Манчестернинг жанубий қисмидаги мавзелардан бирида уч нафар эркак ҳибсга олинди.
Сўнгра Манчестер шаҳрида худкуш террорчи Салмон Обидининг акаси – Исмоил Обидининг қўлга олингани маълум бўлди. Кейинчалик, сешанба куни кечқурун Триполида ИШИД жангари гуруҳи билан алоқадорлиги маълум бўлган, 1997 йилда туғилган Ҳошим Обиди (Салмон Обидининг укаси) ҳибсга олингани аниқланди.
У Буюк Британиядан Ливияга 16 апрелда келган ва тахмин қилинишича, бу ерда терактни амалга оширмоқчи бўлган. Триполида, шунингдек, ака-укаларнинг отаси Рамазон Обиди ҳам террорчи гуруҳлар билан алоқаси бўлгани сабабли қўлга олинди.
Аниқланишича, 1990 йилларда Рамазон Обиди “Ливия ислом қуролли гуруҳи” аъзоси бўлгани тахмин қилинмоқда. Кейинчалик гуруҳ тарқаб кетгандан сўнг жиҳодчи жангарилар сафига қўшилган.