...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барча жамулжам. Душанбеда давлат раҳбарлари саммити тор доирадаги учрашувдан бошланади


10:42, 28.09.2018 Жамият
 2 956

Душанбедаги саммитда иштирок этиш учун 9 давлат раҳбари тўпланди.

Бугун, 28 сентябрь куни тонгда Туркманистон вице-Бош вазири Пурли Агамуродов Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келган. Қолган МДҲ давлатларининг раҳбарлари кеча етиб келганди.
 
Бугун Тожикистон Ҳукуматининг қароргоҳида жойлашган “Кохи Сомон” саройида Душанбе вақти билан соат 10:30 да МДҲ давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланади.
 
Саммитда иштирок этиш учун Президентлар Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Нурсултон Назарбоев, Илҳом Алиев, Игорь Додон, Сооронбай Жээнбеков, Александр Лукашенко, Имомали Раҳмон ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян тўпланган.
 
Саммитда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмайди У Нью-Йоркда БМТнинг 73-сессиясида қатнашяпти. Унинг номидан вице-Бош вазир Пурли Агамуродов қатнашади. Шунингдек, Кенгаш мажлисида Украина қатнашмаяпти.
 
Куннинг иккинчи ярмида саммит якунлангач, давлатлар раҳбарлари Душанбедан ўз мамлакатига қайта бошлайди. Фақатгина Беларусь Президенти Александр Лукашенко яна бир кун Душанбеда қолади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МДҲ Душанбе саммит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар