...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған расмий ташриф билан Германияга борди


10:51, 28.09.2018 Жамият
 1 976

Ташриф давомида Эрдўған Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер учрашади.

Кеча, 27 сентябрь куни Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Германияга борди. 3 кунлик ташрифдан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва сиёсий ҳамда иқтисодий масалаларни муҳокама қилишдир.
 
Ташриф давомида Эрдўған Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Ангела Меркель билан учрашади.
 
“Учрашувда сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, мудофаа, маданий ва ижтимоий соҳалардаги Туркия-Германия ҳамкорлиги муҳокама қилинади”, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
 
Шунингдек, террорчилик ҳамда ноқонуний миграция масалалари, Туркия-Европа Иттифоқи муносабатлари ва икки давлатга алоқадор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
 
Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Туркияда давлат тўнтарилишига ҳаракат сабабли ёмонлашган эди. Чунки тўнтаришга алоқадор шахслар ҳамда ҳарбий бюрократларга Германия сиёсий бошпана берган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар