...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” сафарда “Қўқон-1912”ни “янчиб ташлади”


11:12, 28.09.2018 Спорт
 2 418

Жамоа 14-бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди.

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Қўқон-1912” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилиб, 2:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
Дастлаб, Суюнов-Черан-Безерра комбинациясидан сўнг Тиаго аниқ зарбаси билан ҳисобни очиб, “шеърлар”ни олдинга олиб чиқди. 6-дақиқада эса ҳисоб тенглашди. Сиддиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Холмуҳаммедов унумли фойдаланди - 1:1.
 
Шундан кейин ташаббусни ўз томонига оғдирган тошкентликлар бўлим якунигача ўйин тақдирини амалда ҳал қилишди. 21-дақиқада рақибдан тўпни эгаллаб олган Раҳматуллаев ажойиб бурама зарбаси билан тўпни дарвозанинг юқорисига аниқ йўллади. Бўлимга қўшилган дақиқада эса қарши ҳужумда Машарипов ва Гонсалвеш чиройли ҳаракат қилиб, ҳисобдаги фарқни оширишди.
 
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни давом эттирган “Пахтакор” 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. 66-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни Машарипов боши билан дарвозага киритиб қўйди. 77-дақиқада Сайфиевнинг тўп оширишидан сўнг Безерра дублини нишонлади - 1:5. Охирги дақиқаларда мезбонлар жарима майдонида белгиланган эркин зарбадан кейин ҳисобни қисқартиришди. Бердиевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб дарвозадан ўрин олди.
 
5:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Пахтакор” 14-бор Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олди.
 
Эслатиб ўтамиз, финал 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтади.
 
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” - 2:5 (1:3)
 
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Т.Галеев, А.Сидоров.
 
“Қўқон-1912”: Юсупов, Комилов (Отақўзиев, 46), Сидиқов, Асадов (Акрамов, 70), Рустамов, Рўзиев (Саъдиллаев, 70), Холмуҳаммедов, Мерзляков, Милич, Маликжонов (Бердиев, 46), Ҳасанов (Гожкович, 58).
 
“Пахтакор”: Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Козак, 72), Раҳматуллаев (Искандеров, 81), Машарипов (Яхшибоев, 81), Черан (Абдураҳимов, 82), Гонсалвеш, Безерра (Сергеев, 78).
 
Голлар: Безерра, 1 - 0:1. Холмуҳаммедов, 6-пен - 1:1. Раҳматуллаев, 21 - 1:2. Гонсалвеш, 45+1 - 1:3. Машарипов, 66 - 1:4. Безерра, 77 - 1:5. Бердиев, 90+1 - 2:5.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон кубоги Пахтакор Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!