...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААга бориб бахт топасизми? Пул-чи?


19:26, 05.04.2018 Жамият
 6 024

Ҳашаматга кўмилган мамлакатнинг ички дунёсига саёҳат қиламиз.

Бирлашган Араб Амирликлари – ҳашаматли ўлка. Шу билан бирга бизнес учун энг қулай мамлакат.
 
Хорижий нашрларнинг ёзишича, БААнинг аҳолиси 1968 йилдан 2002 йилгача қарийб 20 каррага кўпайган.  Чорак аср ичида бундай ўсишнинг асосий сабабчилари – меҳнат муҳожирларидир.
 
Ахир, кимдир осмонўпар биноларни қуриши, маҳаллий аҳолини ўқитиши ва даволаши, Абу-Даби ва Дубайда бизнесни ривожлантириш керак-ку! Демак, ҳашаматга кўмилган мамлакатнинг ички дунёсига саёҳат қиламиз.
 
- БААда меҳнат қиладиганларнинг 85 фоизини чет элликлар ташкил этади. Бироқ маҳаллий қонунларга мувофиқ бу ерда таъсис этилган ҳар қандай тижорий компаниянинг 51 фоиз капитали БАА фуқаросига тегишли бўлиши шарт. Маҳаллий аҳоли давлат муассасаларида ишлайди, иқтисод ва молия соҳасида фаолият кўрсатувчи халқаро ташкилотларнинг директорлар кенгашидан ўрин олади. Хорижликлар асосан қурилиш ва хизмат соҳаси билан банд.
 
- Қўшни давлатлардан келган арабларни меҳмонхона бошқарувчиси ёки ресторан директори сифатида кўриш мумкин. Ирландлар, немислар, инглизлар – ўрта бўғин менежерлари. Филиппинликлар, ҳиндлар ва покистонликлар кўпинча официант, фаррош бўлиб ишлайди.
 
- Бирлашган Араб Амирликларида 9,16 миллион киши истиқомат қилади, 1,74 миллион (ёки 19 фоизи) ни мамлакат фуқаролари ташкил этади. Қолган 7,42 миллион киши (81 фоизи) эса хорижликлар ҳисобланади.
 
- Хорижликларнинг энг кўпини ҳиндлар ташкил этади – 2,9 миллион. Бундан ташқари, покистонликлар (1,2 млн), бангладешликлар (1,1 млн), мисрликлар (712 минг), филиппинликлар (680 минг), эронликлар (400 минг), иорданияликлар (200 минг), шри-ланкаликлар (150 минг), англияликлар (120 минг) ва ливанликлар (80 минг) ҳам бор.
 
- Барча БАА фуқаролари бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Нафақат бошланғич ва ўрта, балки олий таълим ҳам бепул. Амирликларда 71 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатади. Абу-Дабида Нью-Йорк ва Сорбонна университетларининг филиаллари ишлаб турибди, Дубайда эса Эксетер университети ва Мичиган штати университетининг филиаллари очилган.


 
- БААда аёллар ўртача 80, эркаклар 77 йил умр кўради. Турмуш қураётганларга давлат томонидан 70 000 дирҳам субсидия ажратилади.
 
- БАА резидентларининг минимал базавий пенсияси 10 200 дирҳам (2780 доллар) га тенг. Йигирма йиллик меҳнат фаолиятидан кейин ишлаганларнинг пенсия миқдорига ҳар йили 2 фоизга ортиб боради.
 
- Давлат мактабида ишлайдиган ўқитувчи 16 минг дирхам (4360 доллар) маош олади.
 
-  Дунё бўйича олтин сотадиган 15 дона Gold-To-Go банкомати бор, шундан учтаси БААда жойлашган. Банкоматдан 2 граммдан тортиб, 250 граммгача бўлган олтин ёмбилари, шунингдек, олтин тангаларини ҳам сотиб олиш мумкин.
 
- БАА аҳолисининг 85 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади.
 
- Маълум бўлишича, БААдаги ёлланма ишчиларнинг атиги 3 фоизи олаётган маошидан қониқар экан. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизи маошнинг ўсиши харажатларнинг ўсишидан ортда қолаётганидан шикоятчи.
 
Дарвоқе, БААда ишлайдиган хорижлик камида 800 дирҳам (218 доллар) маош олади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар