“Столбани қамашга асос топган” идоралар ана шу тариқа ҳокимга айб таққан, ҳокимга қарши сохта жабрланувчи ясалган.
Мақолада қайд этилишича, 2004-2007 йиллар Чироқчи туман ҳокими бўлиб ишлаган Н.Қаюмов Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2008 йил 29 февралдаги ҳукми билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Газета собиқ ҳокимга қўйилган айбловлар уйдирма ва сохта эканини иддао қилади. Терговда ҳокимни кўчатларни ўз вақтида суғормагани, Президент қарори билан ногиронлар интернатига совға қилинган Damas автомашинасидан ҳам хато топилиб “дело”га тикилгани эътироф этилади.
“Столбани қамашга асос топган” идоралар ана шу тариқа ҳокимга айб таққани, ҳокимга қарши сохта жабрланувчи ясалгани таъкидланади. Шунингдек, мақолада қайд этилишича, ноҳақ қамалган Н.Қаюмов тергов ҳибсхонасида сақланаётган пайтда онасидан ажраб қолгани ва ўз онасининг маъракасига бора олмагани, бир акаси инфарктга чалингани, бир акаси эса вафот этгани ҳақида сўз боради.
Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябридаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани Н.Қаюмовнинг озодликка чиққани, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 2017 йил 23 ноябрдаги ажрими билан барча айб эпизодлари бўйича айбсиз деб топилиб, реабилитация қилиш йўли билан оқлангани эътироф этилади.